АсосийJinoyat

Андижонда қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

'Андижонда қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг  олди олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.Н. фуқаро Ф.Х.га 9 дона 50 минг сўм қалбаки купюраларни 225 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда "Darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.Н. қалбаки пулларни фуқаролар С.Х., Б.П. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, Хўжаобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган хонадонда рангли принтер ёрдамида ишлаб чиқарганликлари аниқланиб, қалбаки пулларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган рангли принтер ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан К.Н., С.Х., Б.П. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар