Республика Гидрометеролия маркази дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутиладиган об-ҳаво бўйича маълумот тарқатди. Туркманистон ҳудудидан кирган нам ҳаво оқимлари таъсирида об-ҳавонинг булутли бўлиши, айрим жойларга ёмғир ёғиши, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кучсиз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат шу кун меъёрига яқиндир.
Шанбадан якшанбага ўтар вақтда ҳаво оқимлари алмашиб об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда.
Илиқ ҳаво оқими ўрнини Волгабўйи ҳудудидан кирадиган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқими эгаллайди. Айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузатилади.
Республиканинг тоғли туманларида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Шу кунларда синоптиклар ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасайишини маълум қилмоқда, бу ҳарорат кун меъёрларидан 2-4 даражага пастдир.