1

Фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди

ЖИНОЯТ 28.01.2020, 10:25
Фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Андижонда 8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати "Даракчи"га хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. (2000 й.т. оилали) 2019 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1