Гиёҳвандлик воситаси топилгани факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Келтирилишича, 18-январь куни тахминан соат 20.50 да Бектемир туманидаги шаҳарга кириш ЙПХ постида “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилди. 28 ёшли йўловчи Абдувоҳид М.нинг ўзини тутиши гумон уйғотди: назарини ходимлардан олиб қочиб, саволларга мужмал жавоб қайтарар эди. Текширув давомида унга тегишли бўлган 7 та пакетларда жами 99,27 гр. марихуана топилди.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексиниг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.






