1

Самарқандда тошдан олтин ажратадиган цех фош этилди

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 09:40
Самарқандда тошдан олтин ажратадиган цех фош этилди

Пахтачи туманида тошдан олтин моддаси ажратиш цехи фаолияти фош этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлимиҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда, Пахтачи туман Соҳилбўйи кўчасида тезкор тадбир ўтказилди. Унда, фуқаро Ж.Қ. ва бошқалар “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига қарашли “Қорақўтон” тоғ тизмасидаги махсус ҳудуддан яширин равишда таркибида қимматбаҳо олтин моддаси бўлган тош хом ашёсини ўғирлик йўли билан ковлаб олиб, “И.Э.” МЧЖ.гақарашли иссиқхонада яширин цех ташкил қилиб, тош маҳсулотларини қайта ишлаш орқали олтин моддасини ажратиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари аниқланди. Улардан 445 кг. тоғ тошлари, 666 кг. қум ҳамда тоғ жинсларини бўлаклаш ва майдалашга мўлжалланган қўлбола усулда ясалган тегирмон ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган қум ва тошларнинг таркибида маълум миқдорда олтин моддаси мавжудлиги аниқланиб, уларнинг умумий қиймати 12,2 млн. сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1