1

SamAuto'нинг Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди

ИҚТИСОДИЁТ 29.01.2020, 11:31
SamAuto'нинг Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди

2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди. SamAuto янги автомобиллари линейкаси тақдимоти 2019 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтди.

2019 йилнинг ноябрь ойида SamAuto компанияси томонидан ISUZU D-Max пикаплари тақдимоти ўтказилди ва олдиндан буюртманинг очилиши ҳақида эълон қилинди. Автомобиллар 3 та модификация ва 7 та рангда тақдим этилган бўлиб, нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.

Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат бўлди. Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган D-MAX IRBIS модификациясини афзал кўрдилар. D-MAX IRBIS нинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади.

Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1