1

2020 йилда Ёшлар Иттифоқи барча ташкилотларга ёшлар билан ишлаш намуналарини кўрсатмоқчи

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 12:33
2020 йилда Ёшлар Иттифоқи барча ташкилотларга ёшлар билан ишлаш намуналарини кўрсатмоқчи

Айни дақиқаларда янги қурилган Конгресс-холлда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Унда соғлиқни-сақлаш, бандлик ва меҳнат, мактабгача таълим вазирликлари, Ёшлар иттифоқи, ҳамда хотин-қизлар қўмитасининг вакиллари иштирок этишмоқда. 

Сессия ишида қатнашаётган Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев 2020 йилда ёшлар учун 20 минггача янги иш ўрнини яратиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари у Ўзбекистон аҳолисининг 60%и ёшлардан ташкил топадиган бўлса, шунча ёш билан битта ташкилот ишлай олмаслигини, 2020 йилдаги мақсад барча ташкилотларга ёшлар билан ишлаш усулларининг намуналарини кўрсатмоқчимиз.

Сессияни жонли эфирда “Ўзбекистон 24” ва "УзРепорт" телерадиоканаллари орқали узатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1