1

Тошкентда бугун яна ер қимирлади

ЖАМИЯТ 29.01.2020, 14:34
Тошкентда бугун яна ер қимирлади

Бугун, 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 14:13 да  зилзила содир бўлди. Зилзила кучи 2-3 баллик экани айтилмоқда.

Европа—Ўртаер денгизи сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила Тожикистон ҳудудида юз берган. Зилзила эпимарказида унинг кучи 5,3 магнитудага тенг бўлган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила Тошкентдан 344 км жанубий йўналишда Тожикистон—Афғонистон чегарасида содир бўлган. Тошкент, Андижон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз ва Қарши шаҳарларида зилзила кучи 2 баллга, Фарғона шаҳрида эса 3 баллга тенг бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1