1 февраль куни соат 07:10 ларда Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Поп туманида яшовчи А.Э. ишонч қоғози билан шу туманда яшовчи Б.Қ.га тегишли Nexia русумли транспорт воситасини “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 10-километрида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолганлиги туфайли бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этган. Натижада автомобиль ағдарилиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳайдовчи А.Э. воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчилар Поп туманида яшовчи Ш.И. ва унинг фарзанди А.М. ҳамда М.С. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган.
"Департамент ҳаракат иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга, чарчоқни сезганда тўхтаб, дам олишга чақиради. Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз”, дейилади хабарда.