АсосийDunyo

Ёлғиз саёҳат учун 10 энг энг мақбул мамлакат қайси?

'Ёлғиз саёҳат учун 10 энг энг мақбул мамлакат қайси?'ning rasmi

“Hypebae” портали томонидан ёлғиз туристлар учун энг яхши йўналишлар аниқланди. Уларнинг рейтингида биринчи ўрин Хорватияга тегишли. Иккинчи ва учинчи ўринларда – Перу (Мачу-Пикчу шаҳри) ва Малта ороли.

“Ёлғиз саёҳат қилиш, аслида, ўзингизни англашингизга ёрдам беради. Бундан ташқари, турли мамлакатлар маданияти, шунингдек, миллий ошхонасини ўзингиз учун кашф қилишингиз мумкин”, дейилади мақолада.

Рўйхат етакчиси Хорватия ўзининг пляжлари, боғлари, қадимий ёдгорликлари, шунингдек, гўзал, шинам ва унча сершовқин бўлмаган, ёлғизликдан баҳраманд бўлиш мумкин бўлган шаҳарлари билан машҳур. “Албатта, Ровинга ташриф буюринг, қалъа-шаҳарни ўрганинг”, дея маслаҳат беради рейтинг муаллифлари.

Шунингдек, мутахассислар Перуга боришни таклиф қилади. Бунда Анд тоғларининг энг юқори нуқтасида жойлашган инкларнинг қадимий шаҳри Мачу-Пикчу ҳудудига ташриф буюриш лозим. У ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросининг обекти ҳисобланади.

Рейтингнинг “Топ-3”лигига кирган Малта – Италия яқинидаги ажабтовур Европа ороли ҳисобланади. Ижарага олинган машина ёки маҳаллий транспортда унча катта бўлмаган оролни бемалол айланиб чиқиш мумкин.

Талқиқот рейтингида ёлғиз саёҳатчиларнинг севимли жойлари ўнталигига Бали, Швейцария, Италия, Жанубий Корея, Испания, Исландия ва Гонгконг киритилган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар