1

"Ўзбекнефтгаз" бошқаруви раиси Қашқадарёда GTL инвестиция лойиҳасининг амалга ошиши билан танишди

ИҚТИСОДИЁТ 03.02.2020, 10:16
"Ўзбекнефтгаз" бошқаруви раиси Қашқадарёда GTL инвестиция лойиҳасининг амалга ошиши билан танишди

2020 йил 1 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси - М.Р. Абдуллаев раҳбарлигида “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдонида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда  «Uzbekistan GTL» компаниясининг матбуот маркази хабар берди.

Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг масъул раҳбарлари, ҳамда бош пудратчи – “Hyundai Engineering Ltd.” ва “Enter Engineering Pte. Ltd.”  консорциуми, лойиҳанинг бошқаруви бўйича маслаҳатчиси -  TechnipFMС компаниясининг дирекция раҳбарлари, шунингдек масъул мутахассислар иштирок этдилар.

Сайёр  йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси - М.Р. Абдуллаев асосий технологик қурилмаларнинг, шу жумладан GTL заводининг Марказий бошқарув пульти қурилиши билан батафсил танишди.

Йиғилиш сўнгида, мутахассис, асбоб-ускуна ва ресурсларни максимал даражада жалб этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларининг жадал ижросини таъминлаш, шунингдек, завод қурилишини ўз вақтида тугаллашини ва жорий йилда ишга тушурилишини таъминлашга қаратилган бошқа бир қатор кўрсатмалар берилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1