1

"Президентга мурожаат қилган тадбиркорни қийнашяпти" номли видеомурожаат юзасидан расмий баёнот

ЖИНОЯТ 03.02.2020, 11:28
"Президентга мурожаат қилган тадбиркорни қийнашяпти" номли видеомурожаат юзасидан расмий баёнот

Интернетнинг Уоu tube тармоғида Президентга мурожаат қилган тадбиркорни қийнашяпти номли видеомурожаат жойлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди:

"Фарғона вилояти Данғара туманидан йўлланган Йўлдошев Ўткиржон Турсуновичнинг мурожаати юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат юзасидан 27.09.2019 йил куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси  4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши 29.09.2019 йил куни Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига қабул қилинган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Ў.Юлдашев ва 3 нафар фуқароларнинг ўртасидаги ўзаро олди-берди муносабатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 24.12.2019 йил куни жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг  83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.

Ў.Йўлдошевга мазкур ҳолат юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган."

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1