1

Иссиқхона ташкил қилишда солиқдан имтиёз йўқми?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.02.2020, 14:28
Иссиқхона ташкил қилишда солиқдан имтиёз йўқми?

— Ёшим 85 да. 0,32 га ер майдоним бор. Шундан 0,18 га майдони иссиқхона. Иссиқхонада помидор, бодринг, лимон, мандарин етиштираман. Қолган 0,14 га майдонда сунъий қопламали футбол майдончаси ва “Навбаҳор” маҳалла идораси жойлашган. Чойхонам ҳам бор. Булунғур туман солиқ идорасидан иссиқхона, чойхона, футбол майдончасига бир хилда умумбелгиланган солиқ ундиришди. Иссиқхона учун давлат томонидан имтиёз йўқлигини айтишди. Илтимос, шунга аниқлик киритиб берсангиз.

Босим Каюмов, Самарқанд вилояти Булунғур тумани

Зуҳриддин СУЛАЙМОНОВ,

Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори: 

— Мурожаатда келтирилган ер майдони Булунғур туман ҳо- кимининг 2015 йил 15 декабрдаги 1779-қ-сонли қарори асосида “Сунъий қопламали мини футбол майдончаси, маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси ва чойхона биноси қурилиши” учун ажратилган бўлиб, ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари бўйича ҳисобланган.

Президентимиз томонидан 2018 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги 4086-сонли қарорида ер солиғи ставкалари ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида белгиланган ва 8 та жадвалдан иборат бўлиб, тижорат ва хизмат кўрсатиш объектларига қишлоқ жойларида жойлашган объектлар учун 7-жадвалдаги ставкалар қўлланилиши белгиланган.

Агар иссиқхона қуриш учун ажратилган ердан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилса ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилса, ер солиғи 7-жадвалда белгиланган ставкада ундирилади.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 276-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти мақсадида фойдаланганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади. Мазкур объектларга мол-мулк солиғидан имтиёзлар қўлланилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилган, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2018 йилга қадар кадастр филиаллари томонидан тақдим этиладиган инвентаризация қиймати ва 2018-2019 йилларда кадастр қийматдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Солиқ ставкаси инвентаризация ва кадастр қийматининг 2015 йилда 4%, 2016-18 йилларда 5%, 2019 йилдан 2%ни ташкил этади ҳамда мазкур ставкалардан келиб чиқиб мол-мулк солиғи ҳисобланади.

Кадастр филиаллари томонидан кўчмас мулкларнинг инвентаризация қиймати тақдим этилмаган тақдирда шартли қиймат қўлланилган ҳолда мол-мулк солиғи ҳисоб- ланади. 2018 йилга қадар шартли қиймат вилоят марказларида 20 328 000 сўм ва қишлоқ жойларда 8 833 000 сўм, 2018-2019 йилларда вилоят марказларида 210 000 000 сўм ва қишлоқ жойларида

90 000 000 сўм қилиб белгиланган. Кадастр филиалларида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган янги қурилган объектлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг шартли қийматининг

2 баравари миқдоридан келиб чиқиб ундирилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизнинг эгалигингизда бўлган 0,32 га ер майдони учун ер солиғи тижорат ва хизмат кўрсатиш объектларига қишлоқ жойларида жойлашган объектлар учун 7-жадвалдаги ставкалар бўйича ҳисобланган. Мазкур объектларга ер солиғидан имтиёзлар қўлланилмаган.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1