Табиатдаги ҳар бир нарса ўз ўрнига эга. Шу жумладан ўсимликлар дунёсининг ҳам. Йилнинг тўрт фаслида кўплаб давлатларда сизу-бизга номаълум бўлган турли-туман гуллар очилади. Бугун эътиборингизга хавола этилаётган бу гуллар ҳақида сиз эшитмагандирсиз балки, агар суратларни кўриб бахри-дилингиз очилаётган бўлса, мархамат улар ҳақидаги маълумотларни ҳам билиб олинг.
1. Орхидея
Орхидея дунёдаги энг гўзал ва қимматбаҳо гуллар сирасига киради.
Унинг 25 мингдан ортиқ тури бор. Бу турларнинг бир нечтаси дарахт устида ўсади. “Нозиктабиат” бу гул, гуллаган вақтида аллергия қўзғатмайди.
Ўсимлик асосан Гавай ороллари ҳамда Тинч океанига яқин жойларда кўп учрайди.
Орхидеянинг нафақат йирик балки кичик турлари ҳам бор.
Улар маҳсус парваришни талаб этади, агар мейёрига етказиб қаралмаса тезда сўлиб, қуриб қолади.
2. Қичитқи дарахти
Янги Зелландия қичитқи дарахти энг хавфли ўсимликлар турига киради. Қичитқи дарахти ёнидан ўтатуриб унинг игналарига тегиб кетган ит ёки отни ҳам нобуд қилиши мумкин. Дарахт игналари бир неча турдаги захарлар аралашмасини ҳайвоннинг териси остига кирган пайтда сепиб юборади. Натижада захарланиш содир бўлади. шу сабабли ҳам махаллий ахоли ундан нарироқ юради.
3. Раффлезия Арнольди
Раффлезия Арнольди гули паразит ўсимликлар турига киради.
Қизиғи шундаки, унинг на пояси, на барги ва на илдизи бор.
Раффлезия гули ғунчалик вақтида худди катта карамни эслатади. Очилганида эса диаметри 1 метрни, оғирлиги эса 4 – 6 килограммни ташкил этади. Бу гулни яқиндан хидласангиз унинг хиди сизга ёқмаслиги аниқ.
Ўзи жуда чиройли ва антиқа бўлгани билан унинг ичидан айниб қолган гўштнинг хидига ўхшаш ис келади.
4. Дракея
Дракея аслида орхидея оиласига мансуб гуллардандир.
Унинг бошқа орхидеялардан фарқи шундаки у 6 ҳафтада очилади.
Кўриниши болғача шаклини эслатадиган ушбу гулда фақат шу турдаги гулни чанглантирадиган арилар келиб қўнади.
Гап шундаки, гулда ўрғочи арини эслатувчи қизил ўсимта мавжуд. Айни шу нарса эркак арини ўзига жалб қилади.
Гулдан ўз жуфтини топа олмаган ари бошқа гулларга бориб қўнади, натижада чангланиш ҳосил бўлади.
5. Сагуаро
Сагуаро дунёдаги энг катта кактус бўлиб, Мексиканинг Аризона штатида ўсади.
Бўйи 15 метрдан ошувчи ушбу антиқа кактуснинг оғирлиги 6 – 10 тоннани ташкил этади.
Кактуснинг танасида 350 мингдан зиёд кактусчалар ўсади ва уларнинг орасига баъзан қушлар ин қуради.
Тепа қисмига чиқиб баъзи хайвонлар офтобда исинишади. Қизиғи шундаки хайвон ва қушларга кактуснинг игналари кириб ҳам кетмас экан, чунки уларнинг оёқлари, панжалари қаерга қадам босишни чамалаб билишар экан.
6. Вольфия
Вольфия субтропик ўсимликлар турига киради.
Асосан Шимолий ва Ғарбий Африка, Осиё, Америкада учрайди. Шунигдек у аквариум балиқларининиг ҳам севимли озуқаси саналади.
Ер юзида вольфиянинг 17 тури мавжуд холос. Илдизи, барги мавжуд бўлмаган 0,3 – 2,0 мм. лик ўсимлик сув юзида сузиб юради.
Вольфиянинг рангли тури ҳам бор. У дунёдаги энг кичик ўсимлик саналади. Агар гугурт чўпини унинг ёнига қўйсангиз, гугуртнинг жигарранг қисмига 60-90 тагача вольфияни жойлаш мумкин эканини кўришингиз мумкин.
8. Вельвичия
Вельвичия ўсимлиги 1860 йили Португалиялик олим Фридрих Вельвич томонидан жанубий Африканинг тропик чўлларининг бирида кашф қилинган.
У бир неча баргларни ёзганида диаметри 1 метр келади. Барглар орасидан бир неча кичик шохчалар чиқиб, унинг учида ғуддасимон ғунчалар ҳосил бўлади ва гул очади.
Ёмғир жуда кам ёғадиган жойларда ўсганлиги сабабли ушбу ўсимлик барглари орқали ҳаводан намлик йиғиш мақсадида фойдаланади.
Тасодифан келган туманларнинг намлигини ўзига тортиб илдизини озиқлантиради. Вельвичиянинг тахминан 400 йилдан 1500 йилгача умр кўриши маълум.
9. Эдельвейс
Эдельвейс кўпчилик аёлларга совға қилинадиган ноёб, антиқа гуллардандир.
Чунки у қоя ва водийларда ўсади. Бу гулни топишдаги машаққат совға қилинаётган инсонга бўлган чексиз хурмат ва муҳаббатни акс эттиради.
10. Мимоза
Мимоза номли ушбу антиқа гул табиатан жуда “уятчанг” саналади.
Агар унга қўл теккизишни ҳаёл қилиб қўлингизни унга яқинлаштирсангиз гул ўз баргларини бирданига беркита бошлайди, агар тегсангиз, бутунлай бирин-кетин барча барглари гуллари билан бирга ёпилади.
Аммо бироз ўтгач гул хавф йўқлигини хис қилганидан сўнг яна ўз ҳолига қайтади. Мимоза дунёдаги мавжуд гуллар ичида энг “иболи” гул деб юритилади.
11. Аморфофаллус
Аморфофаллус 1878 йилда флорентиялик олим томонидан Суматрада топилган.
У шуниси билан антиқаки, гулнинг ўртасидан қалин гул барги ўсиб чиқади ва унда ўзгача ҳид ва ранглар жилоси мужассамланган бўлади.
Ушбу ўсимлик ўртача 40 йил умр кўради, бироқ бир йилда фақат бир неча мартагина гуллайди.
12. Нефрит Лоза гули
Бу гулнинг ранги кишининг кўзини чарчатиб қўяди.
Чунки у бир қарашда яшил тусда кўрингани билан ёниб турувчи яшиллик хусусиятига эга. Нефрит лоза гули кўршапалаклар ёрдамида чангланади.
Улар ғорларнинг олдида ўсгани ва осилган ҳолда гуллаганлиги, бунинг устига кечаси яхши кўринганлиги сабабли кўршапалаклар айнан шу гулга қўнади. Афсуски ҳозирги вақтда бу гулнинг тури йўқолиш арафасида турибди.
13. Тўтиқуш тумшуғи
Тўтиқуш тумшуғи гули ниҳоятда камёб гуллар сирасига киритилган.
Улар худди икки томчи сувдек айнан тўтиқушнинг тумшуғига ўхшайди. У Канар оролларида ўсади ва гуллари асаларилар билан доимо гавжум бўлади.
14. Шоколадли космос
Сиз кўриб турган гулнинг номи айнан шундай номланади.
Бу ўсимлик бундан қарийб 100 йил илгари кашф қилинган.
Мексикада ўсувчи бу гулдан шоколаднинг иси келади.
Гул барглари тўқ қизил ва жигарранг рангларининг уйғунлигида бўлиб, ёнидан ўтган ҳар қандай кишини ўзига тортади.
15. Арвоҳ орхидеяси
Оқ рангдаги антиқа бу гул ҳам орхидеялар турига киради.
Улар фотосинтез ёрдамида озуқа олади, чунки танасида барглар мавжуд эмас. Уларнинг табиий йўл билан чангланиши бирмунча мушкул, шу сабабли ҳам улар жуда ноёб саналади ва маҳсус иссиқхоналарда кўпайтирилади.
Шуни ҳам маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, айнан арвоҳ орхидеясини кўпайтириш ва озиқлантириш учун унинг поя қисмига антиқа турдаги қўзиқорин бириктириб қўйилар экан, шу орқали гул озиқланар ва кўпаяр экан. Ажабо!