Нега ҳамон ёнма ён бўлган икки ҳудуднинг бирида газ бор, иккинчисида йўқ?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.02.2020, 19:03
Нега ҳамон ёнма ён бўлган икки ҳудуднинг бирида газ бор, иккинчисида йўқ?

— Биз яшаётган Хива туман Соёт қишлоғининг “Оқ-кўл” маҳалласи, Шихимбой, бошқа кўплаб маҳаллаларда 2006 йилдан бошлаб, табиий газ босими пасайиб, кейинчалик умуман йўқ бўлиб кетди. Кейин эса ҳудудимиз табиий газдан узиб қўйилди. 12 йил давомида мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Маҳаллий ҳокимиятлар, қонун чиқарувчи, ижро этувчи органларига ёзган мурожаатларимизга “газ босимини оширамиз”, “қувирларни таъмирлаш керак”, деган мазмундаги жавоб хатлари келарди. Ўнлаб пойтахтга ёзилган мурожаатлар республика миқёсида ҳал этилмай, маҳаллий ҳокимият ва “Шимолгазтаъминот” УК Хоразм вилояти бошқармасига жўнатилган. Улар мурожаатга тушунмай, жавоб хати ёзишади чамамда. “Оқ-кўл” маҳалламиз “Полвон” АГРСгача 15 километр масофани ташкил этади, холос. Биздан икки километр нарида табиий газ бор-у,бизда нега йўқ?

Барди Жуманиёзов, Хива тумани Соёт қишлоғи

 

“ТАБИИЙ ГАЗ ТАРМОҒИГА УЛАШНИНГ ИМКОНИ ЙЎҚ”

М. НАЖМИТДИНОВ,“Ўзтрансгаз” бошқарув раисинингбиринчи ўринбосари:

— Мурожаат “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, Хоразм вилояти Хива тумани Соёт қишлоғида жами 2144 та хонадон мавжуд. Шундан “Оқ-кўл”маҳалласидаги 910 та хонадон Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-сонли қарорга асосан табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудда жойлашган. Ана шу сабаб, муқобил ёқилғи, кўмир ва суюлтирилган газдан фойдаланишга мослаштириладиган истеъмолчилар рўйхатига киритилган.

Айни шу ҳолат юзасидан “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ бош директори в.в.б. Ш.Сабировнинг қўшимча маълумотига кўра, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Соёт қишлоғи “Оқ-кўл” маҳалласини табиий газ тармоғига улашнинг имкони йўқ.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1