1

Жиззахда эр ҳомиладор турмуш ўртоғини ёқиб юборди

ЖИНОЯТ 04.02.2020, 09:03
Жиззахда эр ҳомиладор турмуш ўртоғини ёқиб юборди

Жорий йилнинг 31 январь куни соат 13.00 ларда фуқаро С.Х томонидан, Жиззах шаҳар, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган кўп қаватли 14-уйнинг лифтида аёлининг ҳомиладорлигини билгани ҳолда, уни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан бирга олиб келган бензин ёнилғисини турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган. Жиззах вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан Расмий баёнот берди. 

Маълум бўлишича у турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўганлигини гумон қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1