1

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 14:30
Теглар: Ўзбекистон, Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА, Ўзбекистон давлат хореография академияси, академия, Президент қарори, Ихтисослаштирилган
Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

“Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4585-сон, 04.02.2020 й.) қабул қилинди...

Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат ОТМ шаклида Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.

Шунингдек, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тизимидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб академия тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари ташкил этилади. Академия ва мактаб-интернатларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, академия кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлайди, рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлайди.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади.

Академия ва мактаб-интернатларнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ўқувчилари ижодий фаоллигини янада ошириш, таътил давомида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 50 ўринли оромгоҳ ташкил қилинади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1