1

Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 17:34
Теглар: қишлоқ, пахта
Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди

2020 йилдан Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади ва ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди. Kun.uz нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев «Ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда муносиб меҳнат» номи остидаги давра суҳбати чоғида маълум қилган.

Ўзбекистон 2020 йилдан пахтага давлат харидини бекор қилади. Вазирнинг маълум қилишича, давлат раҳбари 4 февраль куни ўтказилган қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда шундай топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида Ўзбекистонда пахта ва ғалла учун давлат буюртмасини бекор қилиш режалаштирилаётгани ҳақида гапирганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1