1

МИБ Хоразмда “Меҳр” тўйини ўтказди

ЖАМИЯТ 06.02.2020, 11:59
МИБ Хоразмда “Меҳр” тўйини ўтказди

Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланган ҳозирда Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат инспектори лавозимида фаолият кўрсатаётган ходимнинг никоҳ тўйи ўтказиб берилди. Бу ҳақида бизга МИБнинг матбуот хизмати раҳбари Фарруҳ Тошпўлатов хабар берди. 

Эркин Жонибеков, ходим:

— Менга Президентимиз Фармони асосида Урганч шаҳрида қурилган замонавий арзон уй-жой берилди. Биздек меҳрга ташна ёшларга яратилаётган шароитлар учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга чин юракдан миннатдорчилигимни билдираман.

Маълумот ўрнида:

Никоҳ тўйи Урганч шаҳридаги “Аср” тўйхонасида Э.Жонибековнинг ҳамкасблари, дўстлари, фаҳрийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди.  

Тўйга келганлар ёш оилага узоқ умр, бахт, чиройли турмуш ва фарзандлар тилашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1