1

Тошкентда ўсмир машиналарни тўхтатиб қўйиб, чорраҳанинг ўртасида рақсга тушди (видео)

ЖАМИЯТ 06.02.2020, 12:17
Тошкентда ўсмир машиналарни тўхтатиб қўйиб, чорраҳанинг ўртасида рақсга тушди (видео)

Ижтимоий тармоқларда навбатдаги ҳайратланарли видео тарқалди. "Тошкентлик Ван Дамм" дейилади видео изоҳига. Унда ўсмир йигит ҳаракатдаги машиналарни тўхтатиб қўйиб, Тошкентдаги марказий чорраҳанинг ўртасида рақсга тушгани акс этган. Унинг ёнида бу пайтда дўстлари ҳам борлигини кўриш мумкин. Йигитлар бу ҳаракат учун “гаров” ўйнашганми ёки қаҳрамонлик кўрсатишяптими, бу номаълум. Қулоғида “наушник” тақиб, рақсга тушаётган йигитнинг ҳаракатлари Ван Даммникига қиёсланган. Видеога унинг ўртоқларидан бири олиб турган.

Шунингдек, “Яқинда узр сўраб чиқса керак”, дея изоҳланган ижтимоий тармоқларга жойланган мазкур видеолавҳа.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1