АсосийJinoyat

1 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

'1 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди'ning rasmi

Мамлакатимиз ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар, айниқса, кучли таъсир қилувчи дори-дармонлар ва синтетик наркотик моддаларнинг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ҳамда тарқатилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тезкор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

16 январь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Н.Н. 54 миллион сўм эвазига 19 минг 790 дона «Трамадол» дори воситасини сотаётган вақтида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ушланди. Худди шунингдек, 9 январь куни Бекобод туманида 56 ёшли шахс 5 литр сиғимли елим идишга жойланган 319 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ўтган 2019 йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган кенг қамровли профилактик тезкор тадбирларда эса гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 4611 та жиноий ҳолат аниқланиб, ноқонуний муомаладан 1 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилган. Масалан, 2019 йил 6 ва 16 март кунлари Самарқанд вилоятида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан катта миқдорда гиёҳвандлик воситаларини республикамиз ҳудудига олиб ўтиб, сотиш ва тарқатиш билан шуғулланаётган 9 кишидан иборат уюшган гуруҳ «фаолияти» фош этилди. Жиноий гуруҳдан 2,4 килограмм героин, 25,7 килограмм опий гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Бу каби саъй-ҳаракатларнинг амалга оширилиши туфайли республикамиз ҳудудида гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олди олиниб, юзлаб оилаларнинг осойишта ҳаёти сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар