Жорий йилнинг 3 февраль куни фуқаро Ш. ўзининг танишлари орқали Ж.ни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиалига Тез тиббий ёрдамга фельдшер қилиб ишга жойлаштириш учун 600 АҚШ доллари пора олаётган пайтда ушланган.
Бундан ташқари, шу куни тезкор тадбирда Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси шифокори И. фуқаро Х.ни Мирзаобод туман давлат санитария эпидимиология назорати марказига ишга киритиб қўйиш эвазига ундан 500 АҚШ доллари пул талаб қилиб олаётган пайтда ушланган.
Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят ҳудудий идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






