“Ўзбекистон Темир йўллари” АЖга қарашли Ховос туманидаги корхона машинисти Ш. ўзининг танишлари орқали фуқаро А.дан “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ тизимига ишга киритиб қўйиш учун 1100 АҚШ доллари талаб қилган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Яъни фирибгар кимёвий ишлов берилган 1100 АҚШ долларни Ховос тумани ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят ҳудудий идоралараро комиссиясининг Ховос шаҳарчасидаги “Темир йўлчилар саройи”да бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида айтиб ўтилди.






