Жорий йилнинг 5 феврал куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳокимлиги ходимининг фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида одоб-ахлоққа зид бўлган сўкиниш ҳолати ёзилган аудиоёзув тарқалди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди. Aудиода қайд этилган ёзувнинг вилоят ҳокимлиги ходимига тегишли бўлгани аниқланди, дея маълум қилди ҳокимлик Матбуот хизмати.
Вилоят ҳокимлиги ходими томонидан ёзилган тушунтириш хатидан маълум бўлишича, уни мазкур лексикага мажбурлаган субъектив ҳолатлар мавжуд бўлган. Бироқ ҳеч қандай сабаб, давлат хизматчисига ўз хизмат вазифасини виждонан, юксак касбий даражада бажармаслигига ҳамда фуқаролар билан мулоқот чоғида умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларига зид бўлган сўзлардан фойдаланишга асос бўла олмаслиги қайд этилади ҳамда вилоят ҳокимлиги ходимининг ушбу ҳатти-ҳаракати кескин қораланади.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ходимга нисбатан интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир этилганлик факти бўйича ҳайфсан қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарилди ҳамда бундай ҳолатнинг такрорланиши меҳнат шартномасини бекор қилинишига олиб келиши юзасидан огоҳлантириш берилди.
25.01.2022, 09:41
Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг турли ассоциация ва нашрларга ўз ойлик маошидан маблағ ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризалари тарқалганди.Cоғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда мазкур ҳолатлар ўрганилаётганини,...06.01.2022, 21:56
2021 йил 29 декабрь куни Наманган вилоятида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди. Хабарда айтилишича, шу куни соат 17:30 ларда Янгиқўрғон тумани Мўғол...05.01.2022, 21:55
2021 йил 28 декабръ куни, Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзини номига расмийлаштирилган АТБ “Агробанк”ка тегишли пластик картасидан 45.600.000...04.01.2022, 20:53
2021 йил 24 декабръ куни ўтказилаётган тадбири давомида, Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Косонсой туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган...