1

Расман: “Ҳумо арена”да жаҳон чемпионати ўтказилади

СПОРТ 07.02.2020, 08:20
Расман: “Ҳумо арена”да жаҳон чемпионати ўтказилади

Пойтахтимизда жойлашган муҳташам “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройи 2022 йилда фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоцацияси раиси Ҳаким Тўлаганов маълум қилди. Ушбу нуфузли мусобақага муносиб ҳозирлик кўришни таъминлаш мақсадида Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) “Ҳумо арена” спорт саройига яна иккита нуфузли мусобақани ишониб топширди.

Дастлаб, жорий йилнинг 27 августь ва 12 сентябрь кунлари фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро Гран-при мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақада жами 27 та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда ҳам фигурали учиш бўйича “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройида ўсмирлар ўртасида яна бир йирик турнир ташкиллаштирилади. Бу гал пойтахтимизда тўрт қитъа биринчилиги мусобақаси ўтказилиши белгиланган.

Кейинги йилнинг августь ва сентябрь ойларида ўтиши кутилаётган турнирда Осиё, Европа, Америка ва Австралия қитъаларининг иқтидорли спортчилари ғолиблик учун музга чиқишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1