Кеча, 6 февраль куни 3 кишининг ис газидан заҳарланиб вафот этганлик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Биринчи ҳолат Сурхондарё вилоятида содир бўлган бўлиб, аниқланишича 6 февраль куни соат 12:30 ларда Шўрчи тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган Э.А. яшаш уйининг ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, шу куни соат 04:10 ларда Боғот тумани, Соҳибкор маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган Г.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи, 1977 йилда туғилган Э.Б.лар яшаш уйининг ювиниш хонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.






