1

Равшан Эрматов вазир ўринбосари бўлди

СПОРТ 08.02.2020, 21:45
Равшан Эрматов вазир ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори билан Ирматов Равшан Сайфиддинович жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич эса жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот учун: Равшан Ирматов – 1977 йил 9 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995-1999 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети)да таҳсил олган. Р.Ирматов ўзининг меҳнат фаолиятини Республика олий спорт футбол мактабида мураббий сифатида бошлаб, кейинчалик “Чиғатой” футбол олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, Ўзбекистон футбол федерацияси халқаро маркази мураббийи, 2004-2010 йилларда эса футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, 2010 йилдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Футбол назарияси ва услубияти” кафедраси катта ўқитувчиси, 2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаган.

Равшан Сайфиддиновичнинг мамлакат футболи ривожи йўлидаги улкан хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этилган ҳолда 2010 йилда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2015 йилда эса “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Равшан Ирматов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1