1

Ўқишини Ўзбекистонга кўчириш истагидаги фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилади

ЖАМИЯТ 08.02.2020, 23:35
Ўқишини Ўзбекистонга кўчириш истагидаги фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий олий таълим муассасаларида тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси

Фавқулодда ва мухтор элчи: Ниязходжаев Саидикром Фарходович

Манзил: 010000, Нур-Султон шаҳри, Комсомол массиви, Лайли ва Мажнун кўчаси, 7-уй

Телефон: +7 (7172) 95-42-52

Сайт: http://www.uzembassy.kz/

E-mail: kz.uzembassy@mfa.uz

Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси

Манзил: Бишкек ш., Чингиз Айтматов кўчаси, 177-уй.

Телефон: 996-312 98-62-95

Факс: 996-312 98-60-43

Сайт: http://kyrgyzstan.mfa.uz/

E-mail: uzbembish@elcat.kg

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси

Фавқулодда ва мухтор элчи: Шаисматов Эргаш Рахматуллаевич

Манзил: 734003, Душанбе шаҳри, Санои кўчаси, 30-уй

Телефон: 992-37 224-76-57, 992-37-224-75-39, 992-37-224-75-42

Факс: 992-37 224-76-57

Сайт: http://uzbekistan.tj/

E-mail: ruzintaj@rambler.ru, embasuzbek@gmail.com, uzbekistantj@yandex.ru

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1