АсосийJamiyat

Тошкентдаги марказий чорраҳанинг ўртасида рақсга тушган "Ван Дамм"га чора кўрилди

'Тошкентдаги марказий чорраҳанинг ўртасида рақсга тушган "Ван Дамм"га чора кўрилди'ning rasmi

Аввалроқ, ўсмир йигит ҳаракатдаги машиналарни тўхтатиб қўйиб, Тошкентдаги марказий чорраҳанинг ўртасида рақсга тушгани акс этган видеони тақдим этган эдик. 

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 февраль куни соат 23:10ларда Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.М. “Спарк” русумли транспорт воситасида Чилонзор тумани, ТХАЙ-Бунёдкор кўчаси, Чилонзор метроси чорраҳасига ҳаракатланиб келган ва танишлари орасида ўзига эътиборни тортиш мақсадида транспорт воситалари серқатнов эканлигини била туриб, автомобиллар светофорининг қизил чироғи ёнган вақтда йўлга югуриб чиққан ва йўл ўртасида турли жамоат тартибини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган.  

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаро Ф.М. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-баталъон ходимлари томонидан аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси кўра баённома расмийлаштирилган.

"Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб, ҳаракатланиш маданиятига амал қилишинизни сўраб қоламиз", — дейилади Бошқарма хабарида.

 

 

    Бошқа янгиликлар