АсосийJamiyat

Инха Университети Транспорт вазирлиги билан ҳамкорлик қилади

'Инха Университети Транспорт вазирлиги билан ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ва Тошкент шаҳридаги Инха Университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича Меморандум имзолаш юзасидан музокара бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Музокарада масофавий таълимни ривожлантириш, илмий-амалий лойиҳаларни бирга амалга ошириш ва кадрлар малакасини оширишда хориж тажрибасидан фойдаланиб ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг ўқув лабароториялари билан танишиб, келажакда биргаликда ҳамкорлик олиб боришга келишилди.

 

    Бошқа янгиликлар