АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирлигида “Умид” жамғармаси битирувчиси ўз фаолиятини бошлади

'Халқ таълими вазирлигида “Умид” жамғармаси битирувчиси ўз фаолиятини бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида “Умид” жамғармаси орқали хорижда таҳсил олиб келган яна бир мутахассис ўз фаолиятини бошлади.

Лазиз Чориевич Хўжақулов Халқ таълими вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида иш фаолиятини бошлади.

Шу билан бирга, Лазиз Хўжақулов Бухоро вилояти халқ таълими тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ва “Бухоро тажрибасини” бошқа ҳудудларга татбиқ этиш бўйича ишларни олиб боради.

Лазиз Чориевич Хўжақулов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалаврини тамомлаган ва Буюк Британиянинг Манчестер университетида магистр унвонини олган.

Грециянинг Салоники шаҳрида Alexander Technological Educational Institution of Thessaloniki фалсафа доктори (PhD) изланувчиси бўлган.

Иш фаолияти давомида “Ўзбекинвест” МЭИСК, Бухоро давлат университети, Hyundai Engineering Co., Ltd ва KT Corporation ишлаган.

    Бошқа янгиликлар