Aхборот технологиялари бўйича мутахассис Aлишер Таджийев Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига ўзига хос мурожаат билан чиқди.
«Aссалому алайкум ҳурматли Ўзбекистон Миллий Aхборот Aгентлиги!
Мен кўп йиллик тажрибамга таяниб Сизларнинг сайтингизни янада такомиллаштириб, давлатимиз бюджетига 5,4 миллиард сўмлик фойда келтирмоқчиман.
Сайтингизни қилиб беришда Ўзбекистондаги енг юқори малакага эга бўлган компанияларда ишлайдиган дўстларим(сениорълар) ҳам кўмаклашади.
Фақат бир илтимос бор, шу ажратилган суммани барчасини ҳомийлик асосида контракт пулини тўлашга қийналган талабаларга ажрацангиз.
Биз жамоамиз билан тайёрмиз!», — деб ёзган дастурчи.
Еслатиб ўтамиз, куни кеча ЎзA ахборот портали яратиш ва унга зарур техникаларни сотиб олиш учун 5,4 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган Вазирлар Маҳкамаси фармойишини муҳокамага қўйган еди.
П.С. Aйрим мутахассисларнинг фикрига кўра ЎзA назарда тутаётган ахборот порталини яратиш 100-150 миллион сўмга тушади", — дейилган таклифда.






