АсосийJamiyat

Ravon Nexia R3 Қозоғистонда энг харидоргир автомобилга айланди

'Ravon Nexia R3 Қозоғистонда энг харидоргир автомобилга айланди'ning rasmi

Қозоғистонда энг кўп сотиладиган енгил автомобиллар топ-10 рўйхатида Ravon Nexia R3 етакчилик қилди.

Январь ойида қўшни мамлакатда 449 та ушбу русумли автомобиль сотилди. Янги йилнинг январида Қозоғистон автомобиль бозори ўтган йил шу давридагига нисбатан сотувларнинг 20 фоизга ўсиши билан эсда қолди.

Қайд этиш ўринлики, Ravon бренди остидаги автомобиллар сотуви 2019 йил март ойида қайта тикланди. Ўтган йилда Қозоғистонда 3536 дона Ravon Nexia R3 автомобили сотилди. Бунда, 2019 йил сентябрда Nexia мамлакатдаги энг кўп сотиладиган автомобиллар учталигига кирганди, янги йилда эса, энг харидоргир автомобиллар ичида биринчи ўринни эгаллаб, сотувлар бўйича етакчилик қилди. 

 

    Бошқа янгиликлар