АсосийJamiyat

Самарқандда “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди

'Самарқандда “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида оғир оқибатли ва инсонлар ўлими билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олишмақсадида туман ҳудудида 2020 йил 15 февраль кунидан 1 март кунига қадар “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги” тадбири ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан 2020 йил 15 февраль куни Жомбой туманида ўқув семинари ташкил этилиб, туман марказий ва ички йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларини оғир оқибатларини акс эттирувчи ҳар бир фуқарони огоҳлик ва хушёрликка чақирувчи “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди.

Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда Жомбой тумани ташкилотлари ва муассасалар масъуллари, маҳаллалар вакиллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда иштирокчиларга бугунги кунда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда мобил-тарғибот автомашинаси ҳамда бошқа кўргазмали воситалар намойиш этилди.

 

    Бошқа янгиликлар