АсосийJamiyat

Бухородаги 16-мактаб ўқувчилари кино ва театр томошаларига жалб қилингани учун қатъий огоҳлантирилди

'Бухородаги 16-мактаб ўқувчилари кино ва театр томошаларига жалб қилингани учун қатъий огоҳлантирилди'ning rasmi

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Бухоро шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни кино ва театр томошаларига жалб қилиниши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ўрганиб чиқилди.

Мактаб раҳбариятининг  тушунтиришича, ўқувчиларни тарбиявий аҳамиятга эга бўлган кино ва театр томошаларига жалб қилиш орқали уларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш мақсадида ушбу тадбирлар ўқувчилар учун ихтиёрий равишда ташкил этилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб рахбарияти қатъий огоҳлантирилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Дарсдан бўш вақтларда ота-оналар билан ҳамкорликда, қолаверса уларнинг розилиги асосида ушбу йуналишдаги тадбирларни ташкил этиш лозимлиги бўйича тавсиялар берилди.

 

    Бошқа янгиликлар