АсосийJamiyat

Фарғонада Жанубий Кореяга жўнатиш учун 3400 доллар олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Фарғонада Жанубий Кореяга жўнатиш учун 3400 доллар олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Фарғона шаҳарда яшовчи 21 ёшли Н.Н. 2019 йилнинг октябрь ойида Фарғона шаҳрида яшовчи 22 ёшли Б.М., уни Жанубий Кореяга ишлаш учун жўнатишини айтиб, Фарғона шаҳрида жами бўлиб 3.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, бироқ ҳозирги кунга қадар ишга жўнатмай олган пулларини қайтармаётганлигини билдириб, Б.М.,га нибатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасига юборилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар