АсосийJamiyat

ССВ вакили 2025 йилгача Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилишини айтди

'ССВ вакили 2025 йилгача Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилишини айтди'ning rasmi

2025 йилга бориб бутун мамлакат бўйлаб мажбурий тиббий суғурта жорий этилади. 2021 йилда эса Сирдарё вилоятида пилот сифатида синовдан ўтказилади. Бу ҳақда 14 февраль, жума куни Тошкентда Ҳаракатлар Стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифаларига бағишланган халқаро форумда соғлиқни сақлаш вазирининг  ўринбосари Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ маълум қилди.

Вазир ўринбосари, шунингдек, ўтган уч йил мобайнида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди:

— Ўтган уч йил давомида соғлиқни сақлаш вазирлиги вазифалари 66 та Президент қарор, фармон ва фармойишлари, 111 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгилаб берилди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш йўлида қуйидагилар амалга оширилди:

2016 йилгача аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш асосан 3 300 та ҚВПларда амалга оширилган бўлса, уч йилда уларнинг сони 2 баробар камайтирилди – ҳозирда 1840 та қолди, аммо камайтириш ҳисобидан 793 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 186 та шаҳарларда оилавий поликлиникалар, 441 та тез тиббий ёрдам подстанциялари ташкил этилди. 

Шошилинч тез тиббий ёрдам йўналишида 1650 та замонавий тез тиббий ёрдам машиналари харид қилинди. Тез тиббий ёрдамга сарфланаётган маблағлар миқдори оширилди. Агар 2016 йилда битта чақириққа ўртача 780 сўм ажратилган бўлса, 2019 йилга келиб бу маблағ 5200-5800 сўмга етказилди.

2019 йил охирига келиб, аҳолининг дорига бўлган эҳтиёжининг 40 фоизга яқинини маҳаллий дорилар қоплаяпти, олдинда буни 60 фоизга етказиш режалаштирилган.

2016 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 5,5 трлн. сўм ажратилган бўлса, 2019 йилда 12,1 трлн. сўм ажратилди. Тиббиёт ходимларининг маоши ҳам оширилди. 

Бошқа янгиликлар