АсосийJamiyat

Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида юз берган жанжалда фуқаро Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказди

'Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида юз берган жанжалда фуқаро Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказди'ning rasmi

14 февраль куни соат 23.00 да Шайхонтоҳур тумани навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, "Шодлик" маҳалласидаги хонадонлардан бирида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Миллий Гвардия Ахборот хизмати маълум қилди.

Воқеа жойига ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб боришди. Ходимлар маст ҳолатда қўлида пичоқ ушлаб турган эркакни тинчлантирмоқчи бўлганларида, у Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган.

Улар 25 ёшли Ботиржон Абдулазизовни қўлга олиб, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 8-сон ИИБга ҳолатни атрофлича ўрганиш ва қонуний чора кўриш учун олиб боришди. Ботиржон Абдулазизов муқаддам судлангани аниқланди.

    Бошқа янгиликлар