Пирнахос маҳалласидагилар масъуллардан қайтадан ҚВП ташкил қилиб беришни сўрашмоқда...

САВОЛ-ЖАВОБ 20.02.2020, 17:44
Пирнахос маҳалласидагилар масъуллардан қайтадан ҚВП ташкил қилиб беришни сўрашмоқда...

— Маҳалламиз Хива шаҳар ва туман марказидан 7-8 километр узоқликда жойлашган. Маҳалламизда 7 минг аҳоли яшайди. 2005 йил январдан маҳалламизда қишлоқ врачлик пункти ташкил қилинган ва 22 нафар ходим ишларди. Негадир 2017 йил апрелда Хива туман тиббиёт бирлашмасининг буйруғига биноан “Пирнахос” маҳалласи ҚВП ўз фаолиятини тугатди. Бунга сабаб қилиб, бу ерда беморларни қабул қилиш имконияти йўқлиги ва ҚВПларни марказлаштирилиши кўрсатилган эди. “Пишканик” маҳалласи ҳудудига кўчирилган ҚВП яна вақтинча “Пирнахос” маҳалласига келтирилди. Чунки “Пишканик” маҳалласидаги  ҚВПтаъмирланаётган экан Демак, маҳалла аҳлига хизмат кўрсатишга ярамаётган ҚВП яна яроқли бўлиб қолибди-да?! Айни пайтда эса ҚВП “Пишканик” маҳалласида фаолият кўрсатмоқда. Натижада, иккита транспорт қилиб 14 километр йўл юриб боришимизга мажбур бўляпмиз. Бир неча бор маҳалла ва туман раҳбарларига мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Маҳалламизда қайтадан ҚВП ташкил қилинишида амалий кўмак беришингизни сўраймиз.

Хива тумани Пирнахос маҳалласи фуқаролари 

                                                                             “ТАКЛИФ БЕРИЛГАН”

К.ТАНГРИБЕРДИЕВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Мазкур мурожаат жойида ўрганиб чиқилди. Маҳалла фуқароларига Президенти- мизнинг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли “Ўзбекистон Респуб- ликасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Хива туманида мавжуд 15 та қишлоқ врачлик пунктидан мақбуллаштириш натижасида 6 та қишлоқ оилавий поликлиника (ҚОП), 2 та қишлоқ врачлик пункти (ҚВП), 5 таси шифокорлар учун уй-жой, 3 таси тез тиббий ёрдам таянч пунктлари сифатида қолдирилганлиги тушунтирилди. Хива тумани Чинобод қишлоғи “Пирнахос” маҳалласи аҳолисининг фикрларини ва маҳалладан 41-сон оилавий поликлиникагача бўлган масофа узоқлигини инобатга олиб, 2019 йилнинг июнида олдинги “Пирнахос” қишлоқ врачлик пунктини 41-сон оилавий поликлиника филиали сифатида ташкил этиш таклифи берилган. Ҳозирги кунда ушбу таклиф Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Пирнахос” маҳалласи аҳолисига маълумот берилди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1