АсосийJamiyat

Амударёда қўлбола алкоголь маҳсулотлари сотилишининг олди олинди

'Амударёда қўлбола алкоголь маҳсулотлари сотилишининг олди олинди'ning rasmi

Амударё тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Тўлқин ОФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда қўлбола алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, Амударё тумани фуқароси К.М. қўлбола усулда тайёрлаган 2986 шиша алкоголь маҳсулотларини фуқаро М.К.га 4 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Ундан 2986 шиша алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида тортиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар