Хабарингиз бор, сал аввал ўзбекистонлик аёл Москва метросида янги туғилган чақалоғини ташлаб кетгани аниқланган эди.
Айни пайтда мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароси М.К. қўлга олингани тўғрисида ОAВда тарқалган хабарни тасдиқлади, дея маълум қилди ТИВ. У фарзандини Москва шаҳри метроси бекатларидан бири яқинида қолдириб кетган эди. Ҳозирги пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Элчихона мазкур вазиятни 2020 йил 14 февралдан буён назоратига олган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган. Бола шаҳар касалхонасида шифокорлар ва мутахассислар назоратида, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий Федерал округи ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20






