“Биз у ерда ўз ҳаракатларимизни бошладик”, деди Эрдўған. Туркия раҳбари 21 февраль кечки пайт Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.
“Ушбу суҳбат кейинги ҳаракатларимизни белгилаб беради. Сурияда тузум [Сурия президенти Башар Асадт узуми] томонидан зўравонлик тугамагунча, у ердаги позицияларимиздан кетмаймиз”, деди Эрдўған.
Туркия президентининг таъкидлашича, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель Путинга 5 март куни Истанбулда Сурия бўйича тўрт томонлама саммит ўтказишни таклиф қилган.
20 февралда Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи жангарилар Туркия қуролли кучлари артиллерияси кўмагида Сурия армиясининг Кминас ва Найраб аҳоли пунктларидаги мудофаасини ёриб ўтган.
Бунга жавобан Россиянинг Су-24 самолётлари жангариларга зарба берган. Бу Сурия армиясига барча ҳужумларни қайтаришга имкон берган. Россия томони Анқарани террорчиларни қўллаб-қувватламасликка чақирган.
Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Идлибда ҳаво ҳужуми вақтида 2 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган, яна 5 нафари яраланган.






