АсосийJamiyat

Молия вазири пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаётгани ҳақида маълум қилди

'Молия вазири пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаётгани ҳақида маълум қилди'ning rasmi

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Twitter’даги саҳифасида хабар берди. 

«Сўнгги пайтларда интернетда ва бошқа манбаларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Mен уларнинг бир нечтасини шахсан ўқидим. Ўйлашимча, ушбу масалага ойдинлик киритишнинг айни пайти: ҳозирги даврда пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган», - деб ёзди  молия вазири.

Шунингдек, Жамшид Қўчқоровнинг билдиришича, ушбу мавзуда Mолия вазирлиги томонидан батафсил маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар