Сохта пишлоқ савдосига чек қўйилди, дея хабар берди Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Ш.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, арзон турдаги пишлоқ маҳсулотларини улгуржи нархларда харид қилиб, ушбу маҳсулотларга бошқа корхона маҳсулот белгисини елимлаб, 330 кг. пишлоқни харидорга сотаёган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






