АсосийJamiyat

Диққат! Шторм огоҳлантириш: Қамчиқда вазият кескинлашиши кутилмоқда

'Диққат! Шторм огоҳлантириш: Қамчиқда вазият кескинлашиши кутилмоқда'ning rasmi

Сал аввал ушбу ҳафта ўртасида Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келаётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда Ўзбекистони Гидрометеорология хизмати Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши ҳақида маълум қилди. 

Келтирилишича, 2020 йил 26-27 феврал кунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-22 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар