Озарбайжонда икки киши коронавирус шубҳаси билан касалхонага ётқизилган, улардан бири Эрон фуқароси. Бу ҳақда Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мажбурий тиббий суғурта бўйича давлат агентлигининг қўшма баёнотида хабар қилинди. Бу ҳақда таржимон сайти хабар бермоқда
«Клиник тиббий марказдан Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказилган маълумотларга кўра, 24 февраль куни юқумли касалликлар бўлимига икки киши олиб келинган. Улар Озарбайжон ва Эрон фуқаролари. Бу икки киши ҳам Эрондан келган. Беморларнинг ҳеч бири бошқалар билан алоқа қилмаган, мамлакатга кириш жойида ҳарорат нормалдан бироз юқори эди. Юқумли касалликлар бўлимида айтилганидек, ҳозирги вақтда иккала беморнинг ҳарорати нормалдир, соғлиғида муаммолар йўқ. Тиббий назорат давом этмоқда ”, – дейилади баёнотда.






