Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимига Ишметов Тимур Aминджанович тайинланди.
Ишметов Т.A. 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Молия ва хуқуқшунос мутахассисликларига эга.
2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси молия вазири биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ишметов Т.A. пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ролини, халқаро резервлар ва давлат активлари ҳамда инвестисияларни бошқаришнинг асосий тамойилларини, шунингдек молиявий бозорларни ривожлантиришнинг моҳияти ва аҳамиятини яхши тушунадиган салоҳиятли мутахассис.






