Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири биринчи ўринбосари лавозимига Омонулло Забихуллаевич Насритдинхожаев тайинланди.
Насритдинхожаев О. З. 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент Давлат университетини, 2002 йилда Италиядаги “СДA Боccони” менежмент мактабини тамомлаган, шунингдек, 2016 йилда Гарвард Бизнес мактаби илғор менежмент дастурини тамомлаган.
Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестициялар ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.






