1

Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлиб турган ўзбекистонликларни қатъий огоҳлантирмоқда

ЖАМИЯТ 25.02.2020, 19:53
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлиб турган ўзбекистонликларни қатъий огоҳлантирмоқда

Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган ёки чет эл давлатларига боришни режалаштираётган фуқаролари диққатига!

Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, сўнгги кунларда дунёнинг қатор давлатларида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани кузатилмоқда, дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг хабарида.

Хитой Халқ Республикаси билан бир қаторда Корея Республикаси, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда беморлар сони ортмоқда.

Хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларимиз сафардан олдин соғликлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришлари, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганишлари ва сафар чоғида шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишлари, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари (https://mfa.uz/uz/consular/consular/)га мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Шарҳлар

Коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошди

06.04.2020, 19:16

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 6 апрел соат 19:00 ҳолатига кўра, юртимиздаги вазият маълум қилинди. Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 7...
29 март соат 20:30: коронавирус бўйича дунёдаги ва Ўзбекистондаги вазият

29.03.2020, 21:00

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 29 март соат 20.30 ҳолатига  МАЪЛУМОТСанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган маълумотларга кўра 29 март соат 20:30 ҳолатига дунёнинг 199...
Пойтахт аҳолиси коронавирусга қарши фидокорона курашаётган шифокорларни олқишлашди (видео)

28.03.2020, 16:12

Бугунги кунда бутун дунёда авж олган коронавирус пандемиясига қарши курашда айниқса тиббиёт тизими ходимларининг фидойилиги улкан эътирофга лойиқ. Барча мамлакатлардаги шифокорлар қатори мамлакатимиз врачлари ҳам...
Коронавирус бўйича Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардаги вазият

23.03.2020, 23:24

Бугун, 23 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони учтага кўпайиб, жами 46 нафарга етди.Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 62, Қирғизистонда 16, Афғонистонда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1