АсосийJamiyat

Жиззахда ҳайдовчи хавфли бурилиш натижасида бошқарувни йўқотди

'Жиззахда ҳайдовчи хавфли бурилиш натижасида бошқарувни йўқотди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 19:00 ларда Жиззах вилояти, Фориш тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах-Қизилча” 4Р36 автомобиль йўлининг 25 километрида ҳайдовчи Ф.Ш. “Нексия-2” русумли транспорт воситасида йўлнинг ҳавфли бурилиш қисмида қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Р.Қ. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.  

Натижада, “Нексия-2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида. 

    Бошқа янгиликлар